1- ва 2-синф ўқувчилари учун она тили ва ўқишдан уйга вазифани баҳолаш бекор қилинади
Кейинги ўқув йилидан "Она тили ва ўқиш саводхонлиги" фанидан ўқувчиларнинг чораклик баҳоси кундаликка, йиллик баҳоси чоракликка қараб чиқарилмайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, миллий ўқув дастурига кўра 1- ва 2-синф ўқувчилари учун уй вазифалари олиб ташланганлиги боис уйга вазифани баҳолаш бекор қилинади.
Уйга вазифаларнинг олиб ташланишига биринчи сабаб уларнинг амалда самарасиз топшириққа айлангани бўлса, иккинчидан дарслардан чарчаб борган қуйи синф ўқувчилари уйда кўпроқ дам олишлари лозим деб қаралмоқда.
Самарасиз топшириқ деганда ўқувчи бажариб келган уйга вазифалар йўл-йўлакай текширилаётгани ёки деярли текширилмаётгани, ўқувчи хато ва ютуқларини етарли англаб олиши учун вақтнинг етишмаслиги назарда тутилган.
“Ўқувчилар “аъло” баҳо олиш учун яхши ўзлаштирувчи синфдошлари ёки уй вазифалар жойланувчи турли сайтлардан кўр-кўрона кўчириб келиш ҳолатлари кўпайган.
Уй вазифалар баҳоланмайди дегани, бу бола уйда умуман дарс қилмайди, дегани эмас. Фан дастурига кўникмаларни шакллантирувчи айрим лойиҳавий топшириқлар киритилган. Ота-онаси ва яқинларидан тегишли мавзуларда маълумот олиб келиш, дўстига табрик хати ёзиш кабилар шулар жумласидан”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, чораклик баҳоларни кундалик олинган баҳоларга қараб қўйиш амалиёти бекор қилинади.
2022-2023 -ўқув йилидан бошлаб кундалик йиғилган баҳолар чораклик баҳога таъсир қилмайди. Кундалик баҳо ривожлантирувчи аҳамиятга эга, чораклик баҳо эса эришилган маррани текшириш учун хизмат қилади. Бу икки баҳолашни ўзаро қориштириш сифатга таъсир қилади.
Йиллик баҳони чораклик баҳолар асосида қўйиш амалиёти бекор қилинади. Йил охирида ўқитувчи ўқувчилар учун қўйилган минимал талабга жавоб бера олишини текшириш учун имтиҳон ўтказиши лозим. Ҳар чоракдаги баҳо бу минимал талабни бажара олиши ёки олмаслигини яққол кўрсатиб бера олмайди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

19:26 / 23.10.2024
Маҳаллий тилга кўп эътибор қаратадиган давлатларда тараққиёт яхшиланган – МҲТИ

21:52 / 30.01.2024
Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади

11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди

16:02 / 08.09.2022