Жиззахда 350 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган корхона раҳбари ушланди
Жиззах шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан «Qishloq qurilish bank» Жиззах минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «А.Г.» МЧЖга банк филиалидан корхонанинг «Оҳак ишлаб чиқариш технологик линиясини реконструкция қилиш» мақсадида ажратилган 350 миллион сўм кредит маблағини МЧЖ раҳбари «W.М.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

14:42 / 03.06.2025
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025