«Асака банк»нинг собиқ ходимлари қидирувга берилди. Гуруҳ кредит учун ажратилган маблағдан 503 минг доллар ўзлаштирган
«Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиалининг собиқ бошқарувчиси ҳамда бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи қидирувга берилди. Улар бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, давлат ва банк манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.
«Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиалининг собиқ бошқарувчиси Муродов, кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, «Асакабанк» АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиев Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритишни мақсад қилишган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Улар ушбу мақсадини амалга ошириш учун «Grand Buxara Agro» МЧЖ раҳбари Бахронов, «Kafil sug’urta» МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмонов билан ўзаро жиноий тил бириктирган.
Жиноий гуруҳ хорижий валютани асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирган. Оқибатда давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.
Таъкидланишича, ҳозирда Муродов ва Идиевга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари эса суд олдида жавоб бермоқда.
Олдинроқ прокуратура 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинган Халқ банки Андижон вилояти филиалининг 13 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатганди. Уларнинг 11 нафари ҳибсга олинган, 2 нафарига эса гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:05 / 12.05.2025