Бухорода Cobalt ва Matiz тўқнашди. Вафот этганлар бор
Бухоро шаҳрида инсонлар ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бир йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt ва Matiz ўзаро тўқнашиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 20 февраль куни соат 22:10 лар атрофида Бухоро шаҳрида содир бўлган. Р.А. исмли фуқаро Cobalt машинасини Гулчорбоғ маҳалласидан ўтувчи 4Р/69 “а” автомобиль йўлида Бухоро халқаро аэропорти томонидан Когон тумани томонга бошқариб бораётиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган, фуқаро Ж.Ш. бошқарувидаги Matiz машинасининг орқа томонидан уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt машинаси ёниб кетган. Matiz машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида, Matiz йўловчилари ва Cobalt ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:05 / 12.05.2025