Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби бўлди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда бўлиб ўтган V халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
Мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли 22 армия корпуси Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази базасида ўтказилган.

Унда 9 та давлатдан Марокаш, Иордания, Кения, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, Покистон Ислом Республикасидан 8 та разведка гуруҳлари, жами 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz'га маълум қилди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрутнинг 6 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, назорат нуқталарида тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарди.


Мусобақа якунлари бўйича:
1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (2 850 балл);
2-ўрин – Марокаш жамоаси (1 860 балл);
3-ўрин – Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл) жамоаларига насиб қилди. Шри-Ланка ва Саудия Арабистони жамоаларида жарима баллари мавжудлиги сабабли 3-ўринга туширилган.

Мавзуга оид

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025