Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 11 200 сўмдан ошди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 15 март куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.
15 март куни Соат 11:00дан кейин тижорат банклари сотиб олиш курсини 11150 сўмгача, сотиш курсини эса 11200 сўмгача оширишди.
Куннинг иккинчи ярмида эса айрим банкларда курс 11 205 сўмга чиқиб кетган.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Davrbank»: сотиб олиш — 11 150 сўм, сотиш — 11 205 сўм.
- «Ipak yo‘li банк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Turonbank»: сотиб олиш — 11 095 сўм, сотиш — 11 205 сўм;
- «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 200 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 100 сўм, сотиш — 11 160 сўм.
14 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 мартда амалда бўладиган қийматини 11 033,03 сўм этиб белгилаганди.
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024