Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев остонасида турган рицар ва олов ичидаги ўт ўчирувчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 28-куни ўтди. Тунда ва тонгда Киев яна ракета зарбаларига учради: турар жойларга қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши яраланган. Мариуполда Архип Куинджи номидаги санъат музейи биноси йўқ қилинган, у ерда Иван Айвазовскийнинг полотнолари сақланган. Белгород областидаги икки қишлоқда снарядлар портлаши оқибатида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, Россия ҳукуматининг иддаосига кўра, улар Украина томондан учиб келган. Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг маълумот беришича, россиялик ҳарбийлар 58та тиббий ёрдам машиналарини ўққа тутиши оқибатида олти нафар тиббий ходим ҳалок бўлган. Бугун яна бир журналист ўлими ҳақида маълум бўлди: Киевда The Insider ходими Оксана Баулина ҳалок бўлди.

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати / AFP / Scanpix / LETA
Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:
- Россиялик ҳарбийларнинг бир неча йўналишлардаги ҳаракатлари тўхтаб қолган. Ғарб таҳлилчилари Киев яқинида турган Россия армияси руҳияти пастлиги ва таъминотда катта муаммолар кузатилаётгани ҳақида айтишмоқда.
- Киев атрофидаги рус ҳарбийлари қуршовга тушиб қолиши эҳтимоли мавжуд. Америка разведка хизматлари маълумотига кўра, Украина армияси россиялик ҳарбийларни Киевдан 55 км масофага чекинтиришга муваффақ бўлган.
- Украина Киев яқинидаги Макаров шаҳри қайтариб олинганини маълум қилди.
- Мариупол қамали давом этмоқда, шаҳар учун жанглар тўхтагани йўқ. Украина ҳукумати чоршанба куни бу шаҳардан 3 мингдан ортиқ киши ўз транспорт воситаларида Запорожьега ўтганини маълум қилди.
- Киев ўққа тутилиши оқибатида россиялик журналиcт Оксана Баулина ҳалок бўлди. У Киевдаги Подольский районида россиялик ҳарбийлар зарбалари оқибатларини тасвирга олиш чоғида янги ракета зарбаларига учраган. Россия ҳарбийлари Украина шаҳарлари, жумладан Киев, Чернигов ва Харьковни ўққа тутишни тўхтатмаяпти.
- АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ кўрсатмаларни ўрганган ҳолда россиялик ҳарбийлар чиндан ҳам Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этгани ҳақида хулосага келган.
- Британия Украинага яна 6000 ракета тақдим этди. Швеция - 5000 та танкка қарши комплекслар етказиб берди, Германия яна 2000 та танкка қарши гранатомётлар жўнатишга қарор қилган.
- БМТ Хавфсизлик кенгашида Россиянинг Украина бўйича резолюциясига фақат унинг ўзи ва Хитой овоз берди. Резолюция лойиҳасида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан тинч аҳолини эвакуация қилишга оид чақириқлар ўрин олган, аммо Хавфсизлик кенгашининг қолган 13 аъзоси унинг матнида Россия юзага келган гуманитар инқироз айбдори экани кўрсатилмагани учун уни қўллаб-қувватламаган.
- Урушнинг тўрт ҳафтасида Харьковда қарийб мингта турар жой бинолари вайрон бўлган.
- Французларнинг Renault автомобил компанияси Москвадаги заводи фаолиятини зудлик билан тўхтатишга қарор қилди.
Қуйида урушнинг навбатдаги кунида олинган асосий суратлар.

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Mykhaylo Palinchak / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Mykhaylo Palinchak / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA

Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA

Николай Тришин / Scanpix / LETA

Михаил Терещенко / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA


Михаил Терещенко / Scanpix / LETA

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024