Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Краматорск эвакуация қилинмоқда, Бородянка аҳолиси харобалар орасида. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 41 куни ўтди. Киев областида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишининг янги гувоҳликлари пайдо бўлмоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, уруш «критик фазага кирмоқда». Альянснинг ҳисоблашича, Россия Донбассни тўлиқ эгаллаш учун юриш бошлашга тайёрланмоқда. Донбасснинг Украина ҳудудидаги қисмида эвакуация жараёни бошланган — одамлар қўрқув ичида Краматорскни тарк этмоқда, бу шаҳарда Мариупол қисмати такрорланиши мумкин.

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:
- Сешанба куни Луганск, Запорожье ва Донецк областларида еттида гуманитар йўлак бўйича келишувга эришилди.
- Фронтда ўзгариш йўқ. Украинлар Россия армиясининг Украина шарқида ҳужумга ўтишига тайёрланмоқда.
- НАТОдагиларнинг прогнози ҳам шундай - Россия бутун Донбассни эгаллаш ва босиб олинган Қримгача қуруқликда йўлак очишни кўзламоқда. «Уруш критик фазага кирди», деди альянс бош котиби Столтенберг.
- ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини тайёрлади. Кўмир, ароқ ва икра импорти тақиқланади. Портлар ва чегаралар юк машиналари учун ёпилади. Лекин ҳозирча нефть ва газ учун эмбарго қўйилмади.
- Чехия Украинага Т-72 танклари ва зирҳли машиналар юборади. Бу танклар жўнатилиши билан боғлиқ уруш давридаги илк ҳолат.
- Европа давлатлари россиялик дипломатларни чиқариб юборишда давом этмоқда. Италия - 30, Испания - 25 нафар атрофида, Дания - 15, Швеция - уч. Эстония консулхона ходимларидан 14 нафарини чиқариб юборади, Россиянинг Нарвадаги элчихонаси ва Тартудаги консуллик бўлимини ёпади. Кремль жавоб қайтаришни ваъда қилган.
- Кремль ва россиялик ҳарбийлар яна бир бор Бучадаги фожиа бўйича раддиялар беришди. Бу вақтда Украина разведкаси Бучада бўлган россиялик ҳарбийлар Беларусдаги бир неча кунлик таътилдан кейин яна Украинага қайтарилиши ҳақида хабар берди, улар Харковга ташланиши мумкин.
- Россияда цензура кучаймоқда. Роскомнадзор «Википедия»дан уруш ҳақидаги мақолаларни ўчиришни талаб қилди.
- Киевга уруш даврида Зеленскийнинг энг юқори мартабали меҳмонлари келмоқда - Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Евроиттифоқнинг бош дипломати Жозеп Боррел.

Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA

Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Сергей Бобилев / ТАСС


Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Anastasia Vlasova / Getty Images

Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024