Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда темирйўл станцияси тасарруфидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган станция бошлиғи ушланди
Андижон вилоятининг Избоскан тумани темирйўл станцияси тасарруфидаги ер майдони сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Пойтуғ темирйўл станцияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.А. “М.” фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасига Избоскан тумани темирйўл станцияси тасарруфидаги ер майдонлари ҳисобидан жами 0,20 гектар ер майдонини юқори лавозимларда ишловчи таниши орқали ажратиб бериш ва келгусида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:06
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

12:52 / 24.06.2025