Сирдарёда етти килолик чақалоқ туғилди

Фото: Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида етти килолик қизалоқ туғилди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санъат Қодировнинг айтишича, она ва боланинг соғлиғи яхши. Уларга шифокор ва ҳамширалар белгиланган тартибда ёрдам кўрсатяпти.
Қайд этилишича, чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали туғилган. Ҳозирда уларнинг саломатлиги назоратда экани айтилади.
Маълумотларга кўра, бундай катта вазнли чақалоқ Сирдарё вилояти тарихида биринчи бор туғилиши. Уни дунёга келтирган она асли Сирдарё туманидан бўлиб, 1998 йилда туғилган. Қизалоқ эса унинг биринчи фарзанди.
Бундан олдин Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ёш оила 4 нафар эгизак фарзандли бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025