Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Луганскдаги асирлар, УХХнинг махсус амалиёти, Мариуполдаги қаршилик. Урушнинг 50-куни суратлари
14 апрел куни Қора денгиз флоти байроқдор кемаси — «Москва» ракета крейсери чўкиб кетди, Украина томони бунга ракета зарбаси, РФ мудофаа вазирлиги эса бортда чиққан ёнғин сабаб бўлганини айтган. ДХР вакиллари Мариуполда украин ҳарбийлари асирга олинганини маълум қилган, бу маълумотни кейинчалик Володимир Зеленский офиси ҳам тасдиқлаган. Брянск ва Белгород областларидаги аҳоли пунктлари ўққа тутилмоқда — Россия бунда Украина армиясини айбламоқда. Бучада ичимлик суви ва газ таъминоти тикланди. Украина Олий Радаси бир неча қонунларни қабул қилди: Россия босқинини геноцид деб тан олиш, Z ва V рамзларини тақиқлаш ва хориж фуқаролари Украина разведкаси учун ишлаши ва мамлакат қуролли кучлари сафида уч йилдан беш йилгача хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисидаги қонунлар.

Украинадаги вазият. Сўнгги маълумотлар
- Жумага ўтар кечаси Киев атрофидаги ҳудудларга зарбалар берилди, Украинанинг бошқа шаҳарларидан ҳам портлашлар овозлари ҳақида хабарлар келган. Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари янграган.
- МРБ директори Уильям Бёрнс президент Владимир Путин Украинага қарши урушда ўзини қаноатлантирувчи ғалабага эришишдан умид узса, Россия томонидан тактик ёки кичик ядровий қуроллар қўлланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
- Россия армияси Херсон шаҳрига йўлдош шаҳар Алёшкини эгаллаган.
- Тунда Херсон областида асирлар алмашинуви бўлиб ўтган, Украина томони маълумотига кўра, беш нафар украин ҳарбийси тўрт нафар россиялик ҳарбийга алмаштирилган.
- Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар мамлакат жанубида мустаҳкам ўрнашишга уринаётгани ва дронлар орқали разведка ишлари олиб бораётганини маълум қилган.
- АҚШ президенти Жо Байден Украинага йўл олишга тайёрлигини маълум қилди.

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

AP Photo/Felipe Dana


Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA

Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA


Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA

Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Анатолий Жданов / Коммерсантъ

AP Photo/George Ivanchenko

AP Photo/George Ivanchenko

AP Photo/Rodrigo Abd

Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024