Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харковга ҳужумлар ва ёнғинлар давом этмоқда, Мариупол манзаралари даҳшатли тус олмоқда. Уруш суратлари
Урушнинг 52-кунида Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони чўкиб кетган «Москва» крейсерининг қутқарилган экипажи аъзолари билан учрашди — унда юзга яқин денгизчилар қатнашганини кўриш мумкин, ҳолбуки кемада бир неча юз киши бўлган. Ҳозирча кема мичмани ҳалок бўлгани тасдиқланган. Россия мудофаа вазирлиги Мариуполни украиналик ҳарбийлардан «тозалаш» ишлари кетаётганини маълум қилган — вазирлик версиясига кўра, шаҳарда Украина армиясининг 2500 нафардан ортиқ ҳарбийси қолмоқда, улар «Азовсталь» заводида қамалиб қолган. Россия томони уларга таслим бўлишни таклиф этган, Украина президенти Володимир Зеленский уларнинг ўлдирилиши ҳар қандай музокараларга нуқта қўйишини маълум қилди. Бу вақтда Украинада зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиши давом этмоқда.

Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги вазият. 16 апрелдаги асосий маълумотлар
- Россия мудофаа вазирлиги «Москва» крейсери экипажи аъзоларининг Севастополда ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Евменов билан учрашуви акс этган кадрларни тарқатди. Россия ҳукумати ҳамон чўкиб кетган кораблда қанча одам бўлгани ва уларнинг қанчаси қутқарилиб, қанчаси ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермаган. Эълон қилинган видеода сафда 100 нафар атрофидаги денгизчи турганини кўриш мумкин, аввалроқ турли манбалар крейсер экипажи 500-700 киши бўлганини хабар қилганди.
- Мариуполда жанглар давом этмоқда. Жума куни россиялик ҳарбийлар Ильич номидаги металлургия комбинати эгалланганини хабар қилган, Reuters агентлиги журналистлари корхона атрофида маҳаллий аҳоли вакилларининг жасадларига гувоҳ бўлган. Шанба куни РФ мудофаа вазирлиги порт райони ҳам қўлга олинганини маълум қилди, аммо Украина буни тасдиқламаган. «Азовсталь» заводи мажмуаси украин ҳарбийлари назоратида қолмоқда. Якшанбага ўтар кечаси Россия ҳудуддаги украин ҳарбийларига таслим бўлишни таклиф этган ва бу ҳолда уларнинг ҳаёти сақлаб қолинишини ваъда қилган.
- Шанба куни РФ армияси Украина ҳудудига, жумладан Киев, Львов ва Харьковга зарбалар йўллашда давом этди. Пойтахтда бир киши ҳалок бўлган, Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, танк заводи корпуси вайрон қилинган. Харьковда зарбалар оқибатида беш қаватли маъмурий бино вайрон қилинган, 2 киши ҳалок бўлиб, 18 киши яраланган. Львовда, маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самолётлардан йўлланган тўртта қанотли ракетани уриб туширган.
- Украина президенти Володимир Зеленский уруш бошидан буён украиналик ҳарбийлардан 2,5-3 минг нафари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бунгача Украина армиясидаги йўқотишлар тўғрисида бир ой олдин хабар берилган, ўшанда 1,3 мингдан ортиқ қурбон ҳақида маълум қилинганди.
- Россия Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва унинг ҳукуматининг бир неча аъзосига мамлакатга киришни тақиқлади. Россия ТИВ баёнотида айтилишича, бу чора Британия томонидан Россияга қарши душманона ҳаракатларга (санкциялар ва Украинага ҳарбий ёрдамлар) жавобан қўлланган.

Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA

Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA


Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Chris McGrath / Getty Images

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA


Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA

Анатолий Жданов / Коммерсантх

(AP Photo/Felipe Dana

AP Photo/Alexei Alexandrov

Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

AP Photo/Alexei Alexandrov

AP Photo/Rodrigo Abd

Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024