Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:24 / 03.05.2022
30588
5 дақиқада ўқилади
«Азовстал»дагилар эвакуацияси ва Донбассда нон тарқатаётган кўнгилли. Уруш суратлари
Урушнинг 68-кунида россиялик ҳарбийлар Одессага ракета зарбалари беришди; 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. «Азовстал» заводидан эвакуация давом этмоқда — Мариуполнинг 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари Запорожьега келган. Харков ва Донбасс шимолидаги жанглар давом этмоқда.

AP Photo/Evgeniy Maloletka
Украинадаги уруш бўйича сўнгги маълумотлар
- Европа Иттифоқининг хорижий ишлар бўйича кенгашининг 10 май кунги йиғилишида иттифоқ аъзолари Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини қабул қилиши кутилмоқда. Янги пакетга кўра Россиядан энергия ресурслари экспорти чекланиши, хусусан, Россия нефти хариди учун эмбарго қўйилиши мумкин - бу чора Москвани катта даромад оқимидан маҳрум этади.
- АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими маълум қилишича, Россия кучлари Украина шарқидаги асосий ҳарбий ҳаракатлар кечаётган Донбассда ёмон бошқарув, жанговар руҳ пастлиги ва логистикадаги муаммолардан қийналмоқда.
- БМТ ва Қизил Хоч 3 май куни Мариуполдан тинч аҳоли эвакуацияси давом этишига умид билдирмоқда. Бунгача 30 апрел ва 1 май кунлари 100 нафар атрофидаги киши «Азовстал»ни тарк этганди - улар Украина назоратидаги Запорожьега олиб ўтилмоқда.
- Британия бош вазири Борис Жонсон 3 май куни видеоалоқа орқали Украина Олий Радасида чиқиш қилади. У британларнинг Украинага 375 млн долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида хабар қилган. Бу ёрдам радиоэлектрон кураш воситалари, GPS сигналини блоклаш қурилмалари, тунги кўриш воситалари, зирҳли автомобиллар ва батареяларга қарши кураш учун мобил радиолокация станцияларини ўз ичига олади.
- Хорижий давлатлар элчихоналари босқичма-босқич Украина пойтахтига қайтмоқда. Душанба куни Венгрия ва Дания Киевда ўз дипломатик миссиялари ўз фаолиятини тиклаганини маълум қилганди. Икки ҳафта олдин бу ҳақда Франция маълум қилганди. Май ойида Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари ҳам қайтиши кутилмоқда.
Қуйида 2 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мариупол

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA



Azov Special Forces Regiment of the Ukrainian National Guard via AP

Azov Special Forces Regiment of the Ukrainian National Guard via AP
Запорожье

Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA





Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA

Киев

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли


Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024