Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доллар расмий курси тушишда давом этмоқда
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига саккизинчи бор пастлади.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,66 сўмга пастлаб, 11 115,90 сўмни ташкил қилди. Евро 47,67 сўмга пастлаб, 11 750,62 сўм бўлди. Рубль 2,49 сўмга пастлаб, 167,34 сўм бўлди.
Бу ушбу валюта курси кетма-кет саккизинчи марта пасайишидир.
Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида доллар курси кескин кўтарила бошлаган, 15 март куни тижорат банкларида илк бор доллар курси 11 200 сўмдан ошганди, кейинги кунларда тезкор суръатлардаги ўсиш давом этиб, бир доллар 11 500 сўмдан ҳам ошиб кетди. 24 март куни курс рекорд - 11 509,59 сўмгача кўтарилганди.
Курс апрел ойининг иккинчи ярмидан туша бошлади ва 28 апрел куни сўнгги икки ойда илк бор 11 200 сўмдан пастга тушди.
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024