Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10та давлат маълум қилинди
Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда.
Қайд этилишича, Хитойдан 1,6 млрд долларлик, Россиядан эса 1,3 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.
Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон – 762 млн;
- Корея – 620 млн;
- Туркия – 395 млн;
- Германия – 364 млн;
- Туркманистон – 155 млн;
- Ҳиндистон – 154 млн;
- АҚШ – 116 млн;
- Украина – 104,5 млн АҚШ доллари.
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат ҳам маълум қилинди. Статистика қўмитасига кўра, январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Хитой – 526 млн;
- Россия – 485 млн;
- Туркия – 381 млн;
- Қозоғистон – 231 млн;
- Қирғизистон – 183 млн;
- Афғонистон – 171 млн;
- Тожикистон – 103 млн;
- Канада – 67 млн;
- Украина – 35,6 млн;
- Эрон – 35 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:58 / 30.07.2025
Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига қўшимча вазифа юклатилди

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025