Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
17 май куни Россия ва Украина музокаралар жараёни тўхтаб қолгани ҳақида маълум қилди. Олий қўмондонлик буйруғига кўра, Мариуполдаги сўнгги қаршилик қалъаси бўлиб турган «Азовстал»ни мудофаа қилаётган украин ҳарбийлари асирга тушмоқда. Шу куни РФ бош прокуратураси украинларнинг «Азов» полкини террорчилик ташкилоти деб тан олишни талаб қилди — «Азовстал» мудофаасидагиларнинг бир қисми айнан шу полк жангчилари эди.
Украина президенти Володимир Зеленский ва рафиқаси Олена Зеленская мамлакатнинг биринчи президенти Леонид Кравчукнинг дафн маросимида қатнашмоқда. Кравчук советлар иттифоқи парчаланишида иштирок этган ва Украина мустақиллигини эълон қилган. У 10 май куни 88 ёшида вафот этди. Фото: AP Photo/Evgeniy Maloletka
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
Ўтган кунда яна 300 нафардан ортиқ украин аскари Мариуполдаги «Азовстал» заводидан чиқди. Украина президенти буни мудофаани икки ой мобайнида ушлаб турган «ҳарбийларни қутқариш амалиёти» деб атаган, Россия ҳукумати эса бунга капитуляция деб баҳо бермоқда. «Азовстал» мудофаачилари Донецк яқинидаги Оленевка посёлкасида жойлашган қамоқхонага етказилган. Уларнинг орасида - 50 нафар атрофида оғир ярадорлар бор. Бир кун олдин 260 дан ортиқ ҳарбий асирга тушганди.
Киевда россиялик ҳарбий хизматчи, Суми областида қуролсиз тинч аҳоли вакилини ўлдиришда айбланаётган Вадим Шишимарин устидан суд жараёни давом эттирилмоқда. Бу Украина ҳудудида содир этилган жиноят учун суд қилинаётган илк РФ армияси ҳарбийсидир.
Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Расмий жавобни бир неча ҳафта кутиш керак бўлади. Қоидага кўра, янги аъзолар қабул қилинишини альянснинг барча 30 аъзоси маъқуллаши керак. Ҳозирча бунга Туркия қарши бўлиб турибди, аммо бу борада музокаралар олиб борилмоқда, Брюссел ва НАТО бу муаммо бўлмаслигини айтмоқда.
Кун аввалида Днепр бўйлаб ракета зарбалари йўлланди, натижада, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, транспорт инфратузилма объекти ва турар жой биносини вайрон қилган, Днепр области маъмуриятига кўра, ракеталардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тутиб қолинган. Шунингдек Николаевдаги портлашлар ҳақида хабарлар бор.
Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) россиялик гимнаст Иван Кулякни бир йилга дисквалификация қилди, у март ойида Доҳада ўтказилган Жаҳон кубогида тақдирлаш маросимида Россиянинг Украинадаги уруши рамзига айланган Z белгиси қўйилган формада чиққанди.
Қуйида 17 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев ва Киев области
Киевлик аёл фарзанди билан шаҳар паркида қазилган окоп яқинида кабутарларни озиқлантирмоқда. Россиялик ҳарбийлар пойтахт атрофидан чекинганидан буён Киевга аста-секин одатий ҳаёт қайтмоқда
Christopher Furlong / Getty Images
Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати (ГСЧС) Бородянка яқинидаги хўжалик ҳудудини миналардан тозаламоқда. Днепрнинг ўнг қирғоғидаги бу шаҳар россиялик ҳарбийларнинг артиллерия зарбаларидан жиддий шикастланган, 1 апрел куни озод этилган.
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик сапёрлар бородянкалик киши ортидан ўрмонга кетмоқда, маҳаллий аҳоли вакили уларни портламай қолган снаряд олдига олиб кетмоқда. Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETAСапёрлар Бородянка атрофидаги ўрмонда россиялик ҳарбийлар томонидан учирилган ракета қолдиқларини олиб кетишмоқда.
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Бородянка атрофидан топилган ва портламай қолган миналар ва снарядлар йўқ қилинмоқда
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Харков области
Фронтга яқинда сафарбар этилган украиналик ҳарбий қуролларни йиғиш, қисмларга ажратиш ва тозалаш бўйича видеокўрсатмани томоша қилмоқда. Фото: John Moore / Getty ImagesУкраина қуролли кучлари ҳарбийлари фронт чизиғи яқинидаги участкада соч-соқолларини олишмоқда
John Moore / Getty ImagesУкраиналик ҳарбий хизматчилар украин тилида «Украинага шон-шараф» ва «Душманга ўлим» ёзувлари туширилган байроқни ҳилпиратиб ўтишмоқда. Фото: AP Photo/Bernat Armangue
Россия конвойи украиналик ҳарбийлар автобусига ҳамроҳлик қилмоқда. Украина Бош штаби буйруғига кўра, улар асирга тушган — улар ҳимоя қилган «Азовстал» заводи сўнгги ҳафталарда мунтазам равишда штурм қилинганди. Бу россияликлар томонидан эгалланган Мариуполда украинларнинг сўнгги қаршилик ўчоғи бўлиб қолаётганди. Сўнгги икки кун давомида юзлаб украин ҳарбийлари асир тушишди. Уларнинг барчаси ДХР назоратидаги ҳудудга олиб ўтилмоқда. Фото: Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA«Азовстал»дан чиққан украин ҳарбийлари ДХР кучлари назоратидаги Оленовкада жойлашган қамоқхонага олиб кетилмоқда. 17 майга ўтар кечаси 260 нафардан ортиқ ҳарбий олиб чиқилган, шундан 50 дан ортиғи оғир ярадорлар - улар шифохонага жойлаштирилган. Фото: AP PhotoУкраиналик ҳарбий хизматчилар Оленовкадаги қамоқхонага олиб кетилмоқда. Уларнинг тақдири қандай кечиши номаълум. AP Photo
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETAAlessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETAAlexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA«Азовстал» мудофаасидан кейин россиялик ҳарбийларга таслим бўлган украиналик яраланган ҳарбий.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAУкраиналик аёллар Хитойнинг Пекиндаги элчихонаси олдида пикет уюштиришди. Мариупол мудофаачиларининг оналари ва рафиқалари Туркия президенти Ражаб Эрдўған ҳамда ХХР раиси Си Жинпингни қамалда қолган украин жангчиларини қутқаришда ёрдам беришга чақирмоқда.
Донбасс шимоли
Украинанинг ўзиюрар гаубицаси Донецк областидаги Сидорово қишлоғидаги даладан ўтмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAСидорово қишлоғида яшовчи 84 ёшли биология профессори Алексей Поляков ва унинг рафиқаси Галинанинг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ертўласига кириш жойи, ҳозирда бу жойдан улар бомбапанагоҳ сифатида фойдаланишмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAПоляковлар оиласи ўзлари қурган бомбапанагоҳда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAСидорово қишлоғида яшовчи аёл қутқарувчилар зарбалардан вайрон бўлган мактаб ҳудудини тозалашини кутмоқда. Бино харобалари остида унинг турмуш ўртоғи қолиб кетган бўлиши мумкин.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA