Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида маҳбусларга истеъмолга яроқсиз сув берилгани маълум бўлди
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманининг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одил Оллоёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушган.
Омбудсман ахборот хизмати хабарига кўра, мурожаатда маҳбусларга берилаётган ичимлик сувининг истеъмолга яроқсизлиги айтилган.
2022 йилнинг 12 май куни минтақавий вакил вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан биргаликда мурожаатни жойига чиқиб ўрганган.
Аниқланишича, 11-сон тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки 6:00 га қадар электр энергиясидан фойдаланиш тақиқланган. Мана шу пайтларда муассасада сақланаётган маҳбусларнинг сув ичишга эҳтиёжи бўлганда қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган.
Ўрганиш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими томонидан сувнинг сифати текширилиб, маҳбусларга сувни фақат қайнатилган ҳолатда истеъмол қилиши тавсия этилган.
Мониторинг жараёнида ҳар бир камерада сувни қайнатиш жиҳозлари мавжуд эканлиги аниқланган ва маҳбусларга соат 22:00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сув захиралашлари кераклиги тушунтирилган.
Мониторинг доирасида тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга яратилган шароитлар бўйича маҳбусларнинг фикрлари ҳам ўрганилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

10:44 / 30.07.2025
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди

08:27 / 28.07.2025
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди

14:33 / 21.07.2025
Ортиқчаси зарар, ози хавфли: кунлик сув истеъмоли қанча бўлиши лозим?

23:47 / 13.07.2025