Зарбалар остида қолган донбассликлар ва одатий ҳаётга қайтаётган бучаликлар. Уруш суратлари
Урушнинг 91-кунида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров россиялик ҳарбийлар Лисичанскка кирганини маълум қилди. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг хабар қилишича, област ҳудудининг атиги 5 фоизи Украина назоратида қолмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан виза режими жорий этиш ғоясини маъқуллади. Запорожье областининг россиялик ҳарбийлар назоратидаги қисмида Россия паспортини тарқатишга тайёргарлик кўра бошлашди. Владимир Путин уруш бошидан буён илк бор россиялик ярадор ҳарбийларни кўриш учун ҳоспиталга ташриф буюрди.

Украинадаги урушнинг 92-куни. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар
- Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, россиялик ҳарбийлар Северодонецк учун жанг бошлашга тайёр. Шаҳар деярли қуршаб олинган, унга олиб борувчи асосий йўллар доимий равишда ўққа тутилмоқда.
- Запорожье россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида кинотеатр, кафе, ўнлаб хусусий уйлар, ўрта ва кичик бизнес иморатлари вайронага айланган, бир аёл ҳалок бўлган. Чоршанба куни Кривой Рог ва Покровск шаҳарларига ҳам зарбалар йўлланган.
- Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс россияликлар етакчиси билан «ярашиш» хавфли экани, унинг мағлубиятини таъминлаш лозимлигини айтиб, европалик ҳамкасбларини Украинага кўпроқ қурол бериш ҳамда Россия билан муносабатлардаги санкцияларни кучайтиришга чақирди.
- Евроиттифоқ, АҚШ ва Британия Россиянинг Украинада содир этган ҳарбий жиноятларини текшириш бўйича махсус халқаро гуруҳ ташкил этди.
- АҚШ Давлат департаменти Россия президенти Владимир Путиннинг Запорожье ва Херсон областларининг россиялик ҳарбийлар назоратига ўтган қисмидаги украинларга Россия фуқаролигини беришни соддалаштириш тўғрисидаги фармонини қоралади.
- Украина президенти Володимир Зеленский ҳукуматга Россия фуқароларининг Украинага киришида виза режимини жорий қилиш масаласини кўриб чиқишга топшириқ берди.
Қуйида 25 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган фотосуратлар.
Донбасс шимоли


Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA






Харков области

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Киев области

AP Photo/Natacha Pisarenko


Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024