Қамчиқ довонида Nexia пастликка тушиб кетди
Бошқарувни йўқотган автомобил Damas’га урилган.

Фото: Telegram / «Наманганликлар»
Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 233–234-километрларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита автомобил ағдарилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 27 май куни соат 19:21 ларда Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси ёмғир кучли ёғгани сабаб ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas автомашинасига бориб урилиб, ЙТҲ содир қилган. Авария оқибатида Nexia пастликка тушиб кетган, Damas эса ағдарилган.
Таъкидланишича, кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Мавзуга оид

19:45 / 07.06.2025
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди

12:31 / 29.05.2025
Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди

09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди

14:18 / 15.05.2025