Президент Тошкентдаги банк бошқарувчиси 302 миллион имтиёзли кредитни ўзлаштиргани ҳақида гапирди
Тошкент вилоятидаги «Микрокредитбанк» Ғазалкент филиали бошқарувчиси турмуш ўртоғи билан бирга 302 миллион сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда гапиргани «O‘zbekiston 24» телеканали эфирида узатилган «Менимча» лойиҳасида кўрсатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг айтишича, аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаши лозим бўлган ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилиши кўзда тутилган имтиёзли кредитлар мутасаддилар томонидан талон-торож қилиниши ҳолатлари учрамоқда.
«Ўрганишлар ажратилаётган имтиёзли кредитлар эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва моллар, қўй, товуқ, тикувчилик дастгоҳлари таъминотчи корхоналар томонидан аҳолига оширилган нархларда сотилаётганини кўрсатмоқда.
Тошкент вилоятидаги «Микрокредитбанк» Ғазалкент филиали бошқарувчиси турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги корхонани таъминотчи сифатида рўйхатдан ўтказиб 302 миллион сўм кредитни ўзлаштиряпти. Нима бу ноинсофга нисбатан қонун устуворлигини таъминлашга Тошкент вилояти ҳокимининг ваколати етмайдими?» деган президент.
Мавзуга оид

17:57 / 21.06.2025
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

11:05 / 13.06.2025
Тошкент вилоятидаги «оғир» тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

20:55 / 12.06.2025
“1 соатда битадиган муаммони 1,5 йилдан бери чўзишмоқда” – Зангиотада тайёр янги мактаб иш бошламаяпти

21:03 / 04.06.2025