Бухорода «Бир маҳалла - бир маҳсулот» тамойили бўйича янги кичик саноат зоналари ташкил қилинади
Президентнинг “Бухоро вилоятида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида янги кичик саноат зоналарини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Бухоро вилояти кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун замонавий технологияларга асосланган импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган қиймати 678 млрд сўмлик 305 та истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва балл бонитети паст қишлоқ хўжалигига оид экин ер майдонлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Вазирлар Маҳкамаси Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 34,2 гектар ер майдонларини саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминлайди.
Белгиланишича:
- кичик саноат зоналарини ташкил этиш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг ушбу ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар олиниши сабабли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетиши олдини олиш мақсадида 2023 йил 1 январга қадар тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши таъминланади.
Мавзуга оид

20:42 / 19.06.2025
Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этди

16:10 / 18.06.2025
"Бундай ҳолатлар давлатни халқаро даражада обрўсизлантиради" - Бухоро ҳокими "иши" фаоллар нигоҳида

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025