Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди
25 июн куни шахмат бўйича соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” турнирининг финал босқичи Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл мажмуасида бўлиб ўтди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Финалда 4 та йўналишнинг (ҳаваскор аёл, ҳаваскор эркак, профессионал аёл ва профессионал эркак) ҳар бири бўйича ғолиблар:
- 1-ўрин 50 миллион сўм;
- 2-ўрин 30 миллион сўм;
- 3-ўрин 20 миллион сўм;
- Республика босқичига чиққан ҳар бир иштирокчи эса 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев турнирнинг финал босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, 50 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган ёшлар рўйхатини эълон қилди.
- Жавоҳир Бозоров — Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани Олчазор маҳалласидан. У ҳаваскор эркак йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
- Мадина Тўхтаева — Бухоро вилояти, Бухоро тумани Наврўз маҳалласидан. У ҳаваскор аёл йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
- Бобур Сатторов — Сурхондарё вилояти, Денов тумани Гулистон маҳалласидан. У профессионал эркак йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
- Мафтуна Бобомуродова — Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани Ал Фаробий маҳалласидан. У профессионал аёл йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун, мазкур турнир илк марта маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилган. Унда 327 878 нафар инсон рўйхатдан ўтиб, ҳар бир маҳаллалардан сараланиб чиққан. Ёшлар ишлари агентлиги мазкур турнир орқали республиканинг барча маҳаллаларидаги шахматчиларни қамраб олган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкинки, турнирнинг финал босқичида иштирок этиш учун борган имконияти чекланган шахматчи йигит ўз таассуротлари билан бўлишган.
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот ҳизмати Ⓣ
Мавзуга оид

23:22 / 15.07.2025
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди

09:00 / 09.07.2025
Москвадаги халқаро шахмат турнирида ёш ўзбек шахматчилари муваффақиятли иштирок этишди

17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди

21:02 / 17.05.2025