Германияда 101 ёшли қария концлагерда соқчилик қилганликда айбланиб беш йилга қамалди
Қария ҳеч қачон концлагерда хизмат қилмаганини айтиб, айбини тан олмади.

Фото: Reuters
Германиянинг Нойруппин шаҳри суди Заксенхаузен концентрацион лагерининг 101 ёшли собиқ соқчисини беш йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
У лагердаги минглаб маҳбусларнинг ўлимига алоқадорликда айбланди.
Хабар қилинишича, суд жараёни тўққиз ой давом этди. Айбланувчи ҳеч қачон Заксенхаузенда хизмат қилмагани, айблов хулосасида кўрсатилган вақтда эса Мекленбургдаги фермада ишлаганини айтди.
Аммо прокуратура унинг айбини исботловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этди.
Заксенхаузендаги концентрацион лагерда Иккинчи жаҳон уруши тугагунига қадар 200 мингдан ортиқ маҳбус сақланган. Ўн минглаб маҳбуслар очлик, касаллик, мажбурий меҳнат, тиббий тажрибалар оқибатида вафот этган.
Мавзуга оид

10:20 / 05.07.2025
Мерц Трамп билан Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни муҳокама қилди

10:10 / 05.07.2025
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади

00:11 / 05.07.2025
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади

11:50 / 04.07.2025