Фарғона вилоятида чиқиндиларни электрон мотороллерлар ёрдамида олиб чиқиб кетиш йўлга қўйилди

Фото: Металл лазер
Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси чиқиндиларни электрон мотороллерлар ёрдамида олиб чиқиб кетишни йўлга қўйди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабарига кўра, бошқарув ташкилотлари учун берилаётган экологик тоза, шовқинсиз ишловчи электрон мотороллерлар маҳаллийлаштириш тамойилларига асосан “Металл лазер” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Маълум қилинишича, кўп квартирали уйларга туташ ер ҳудудларни ободонлаштириш, санитар-гигиена талаблари асосида озода сақлаш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Мазкур ускуна ортиқча сарф-харажатларни камайтириш билан бир қаторда, атроф-муҳитнинг заҳарли газлардан ифлосланиши олдини олиши билан ҳам аҳамиятли. Фарғона вилоятидаги 48 та бошқарув сервис компаниясига замонавий мотороллерлар етказиб бериш режалаштирилган.

Маълумот учун, бир дона электрон мотороллернинг нархи 32 млн сўмни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид

13:10 / 23.06.2025
Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича лойиҳа амалга оширилади

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025