Мусулмонлар идораси Ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақидаги миш-мишларни рад қилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда «Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди», деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
«Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди» деган мазмундаги ёлғон (фейк) хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди», - дейилади идора баёнотида.
Маълум қилинишича, ушбу хабарларда пандемия даврида – 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумот такроран тарқатилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.
«Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ», - дейилади баёнотда.
Шунингдек, Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан ўзгариш бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдириб, асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни имзоланган «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги президент қарорида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги ахбороти инобатга олиниб, Қурбон ҳайити байрамини ўтказиш чора-тадбирлари белгиланган эди.
Мавзуга оид

18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида

13:03 / 14.11.2024
«Йил имоми»га Ҳаж йўлланмаси топширилди

18:49 / 23.11.2023
Муфтийга янги ўринбосар тайинланди

16:54 / 23.08.2023