Ўзбекистон | 21:01 / 05.07.2022
12450
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон Қорақалпоғистондаги вазият бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлади

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар юзасидан хавотир билдирди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги / Фото: Юрий Шкурин

Вазирлик расмий сайтидаги баёнотда туркман томони Ўзбекистон раҳбариятининг “конституцион тузум ва ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини муҳофаза қилиш бўйича ўз вақтида амалга оширилган қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши” таъкидланган.

“Ишончимиз комилки, халқнинг кўп асрлик донишмандлиги, тажрибаси ва узоқни кўра олиши юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга, Ўзбекистон Республикасининг изчил ва барқарор ривожланиши, давлат ва жамоат институтлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон билан қардошлик, дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик ришталари билан боғланган яқин қўшни сифатида Туркманистон ушбу мамлакатга зарур кўмак кўрсатишга ва ҳамкорлик қилишга тайёр”, – дейилади Туркманистон ТИВ расмий релизида.

Мавзуга оид