Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъат раисини қабул қилди
Президент Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ЕОИИ тузилмалари билан тизимли ҳамкорлик ўрнатганини айтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июл куни Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.
Президент матбуот хизматига кўра, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, инновациялар, миграция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилган.
“Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ташкилот тузилмалари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини алоҳида таъкидлади”, дейилади хабарда.
Учрашувда ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланган.
Шунингдек, савдо тўсиқларини бартараф этиш, саноат кооперациясини кучайтириш, транзит соҳасидаги дастурларни илгари суриш, миграция тартиботларини соддалаштириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини кенгайтириш каби масалалар кўриб чиқилган.
Мавзуга оид

18:31 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди

17:25 / 27.06.2025
ЕОИИ билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналиши – президент

19:45 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов

20:15 / 26.12.2024