Қирғизистоннинг AeroStan авиакомпанияси самолёти илк бор Наманганга қўнди
14 июль куни Қирғизистоннинг AeroStan авиакомпаниясига тегишли Boeing 747-200F (Jumbo Jet) юк самолёти илк бор Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Бишкекдан етиб келган самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:19 да ёнилғи қуйиш мақсадида Наманган халқаро аэропортига қўнди.
Қайд этилишича, соат 14:44 да самолёт Намангандан Макаога (Хитой) учиб кетди.
AeroStan 2008 йилда ташкил этилган ва Бишкекда (Қирғизистон) рўйхатдан ўтган ҳаво юкларини ташувчи оператор ҳисобланади.
Мавзуга оид

18:40 / 18.06.2025
Қирғизистон пойтахтида блэкаут юз берди

17:19 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади

17:12 / 09.06.2025
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади

21:12 / 07.06.2025