Ўзбекистон | 09:46 / 20.07.2022
8219
1 дақиқада ўқилади

Россияда 18 нафар ўзбекистонликнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди

Ўзбекистонликларнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётганидан шикоят қилиб, мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Тула шаҳридаги иш берувчи ва ишчилар ўртасида "воситачилик" билан шуғулланган фуқаро қурилиш объектида ўзбекистонликларни ишлатиб, иш ҳақини бермаган.

Агентликнинг Тула шаҳридаги вакили томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, ўзбекистонликларнинг 923 минг 764 рубль миқдоридаги пули "воситачи"дан ундириб берилди.

Бундан олдин Россияда Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатиб, мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олинганди.

Мавзуга оид