Бухорода техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,5 минг доллар олган шахс қўлга олинди

Фото: Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси
Бухорода таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Шофиркон тумани Чандир қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган А.Й. Муборак туманидаги тиббиёт техникумида ишловчи танишлари орқали фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,5 минг доллар пулни фирибгарлик йўли билан талаб қилиб, Бухоро шаҳридаги савдо мажмуаси олдида ушбу пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди

14:03 / 11.05.2025