Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
2019 йилда мамлакатда қарийб 3 минг киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.

Фото: Getty Images
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида бир сутка давомида яшин уриши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Одамлар жазирама иссиқда салқинлаш учун кўчага чиқиши натижасида яшин уриши қурбонлари сони кўпаймоқда.
Штат вазири Нитиш Кумар аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди. У табиий офат қурбонларининг оилаларига 400 минг рупий (5000 доллар) миқдорида компенсация тўланишини эълон қилди.
2019 йилда мамлакатда қарийб 3 минг киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

16:51 / 07.06.2025
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди

17:07 / 06.06.2025
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

22:12 / 05.06.2025