Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 45 сотих ерни 7800 долларга сотмоқчи бўлган шахс аниқланди
Ер савдоси билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.А. бошқа бир фуқаро У.га Юқори Чирчиқ туманида “T.B.” МЧЖга ижара шартномаси асосида берилган ер майдони 45 сотихини 7 800 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

12:52 / 24.06.2025
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

13:48 / 18.04.2025