Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
29 июль куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек ШҲТ олий мартабали амалдорлари қатнашди.
Тадбир иштирокчилари умумий суратга тушиш маросимида.
Ушбу тадбир сентябрь ойида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ташкил қилинган энг муҳим тадбирлар бири – ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайёргарликнинг якуний босқичидир.
Kun.uz мухбирлари ушбу тадбирдан фоторепортаж тақдим қилмоқда.
Чапдан: Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, вазир в.б. Владимир Норов ва Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва вазирлик расмий вакили Мария Захарова. Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди.Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий.Ўнгдан Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар ва делегация аъзоси. Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев. Фото: ТИВ матбуот хизматиШҲТ бош котиби Чжан Мин.Россия ва Ўзбекистон ТИВ расмий вакиллари Мария Захарова ва Юсуфбек Қобилжонов Владимир Норов билан суҳбатлашмоқда.