Андижонда президент ва ҳокимни TikTok'да ҳақоратлагани айтилаётган фуқаро озодликдан маҳрум этилди
Андижонда 41 ёшли эркак Ўзбекистон президенти ва вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун 2 йил-у 2 ойга қамалди. Вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев Kun.uz саволига жавобан маълум қилишича, воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар тўлиқ эмас.

“Ишнинг ярми ҳақида хабар бериб, ярми ҳақида хабар бермаслик одамларни бошқа томонга бошлаб кетади. [Ижтимоий тармоқларда] фақат 140-модда билан, вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун қамаб қўйилди дейиляпти, қолгани йўқ. Ўртоқлар, инсоф бўлиши керак-да энди. Ишнинг 158-моддаси ҳам бор”, – деди суд раиси 30 июл кунги матбуот анжуманида.
Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилишни назарда тутади. Бунинг учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Андижон туманида яшовчи фуқаро TikTok'да давлат раҳбаридан ташқари вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни ҳам ҳақоратлагани айтилмоқда. Бу ҳолат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (ОАВ ёки интернет орқали ҳақорат қилиш) билан малакаланган. Маълумот учун, икки йил олдин бу моддадаги озодликдан маҳрум қилиш санкцияси олиб ташланган.
Талъатжон Мелибоев суд ҳукми 7 июл куни чиққани, лекин ҳали қонуний кучга кирмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

10:23 / 10.06.2025
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

10:21 / 08.06.2025