Россияда 6 апрелдан бери биринчи марта максимал даражадаги COVID ҳолати аниқланди
Кўп ҳолатлар - Москва, Санкт-Петербург ва Москва областида. Касаллик сонининг кўпайишига «омикрон» штаммининг янги субвариантлари тарқалиши сабаб бўлмоқда.

Фото: Picture Alliance
Россияда бир кунда 14 638 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу 6 апрелдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, бир кун аввал қайд этилганидан 5 078 тага кўпдир. Бир кун аввал, 2 август куни COVID-19'нинг 9 560 та янги ҳолати аниқланган эди. Бу ҳақдаги хабар 3 август, чоршанба куни Telegram’даги «Стопкоронавирус.рф» каналида эълон қилинди.
Ковид инфекцияси янги ҳолатларининг энг катта ўсиши Москвада қайд этилди (плюс 5 720, 20 февралдан бери максимал кўрсаткич). Ундан кейин - Санкт-Петербург (плюс 1 781 та ҳолат) ва Москва области (плюс 906 та ҳолат).
Касалхонага ётқизилганлар сони 2 038 нафарни ташкил этди, бу 2 августга нисбатан 3,9 фоизга кўп. Ўтган сутка давомида 43 киши COVID-19 таъсиридан вафот этди.
Ёзда COVID-19 билан касалланиш хавфи ортди. Бунинг сабаби «омикрон» штамми янги субвариантларининг тарқалишидир.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025