Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:37 / 13.08.2022
12253
1 дақиқада ўқилади
Кимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилиши маълум қилинди
Ўзбекистонда давлат чегараси орқали қатор транспорт ва товарлар навбатсиз ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Фото: atpress.kz
Қайд этилишича, улар қуйидагилар:
- қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар ва улар кетаётган автотранспортлар;
- оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлар, 7 ёшгача болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар ва улар кетаётган автотранспортлар;
- халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспортлар;
- тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, ОАВ учун хабарлар ва бошқа материаллар;
- табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспортлар;
- президент администрацияси ёки ҳукумат тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспортлар ва товарлар;
- Ўзбекистон хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
- Ўзбекистон олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.
Мавзуга оид

15:10 / 07.07.2025
Полша Германия билан чегарада чегара назоратини жорий қилди

20:13 / 01.07.2025
Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди

15:31 / 01.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади

22:49 / 27.06.2025