Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилди
Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилди.

Фото: Kun.uz
Кеча, 4 сентябр куни соат 21:10 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Миробод туманлари айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида, Яшнобод тумани Авиасозлар, “Ғалаба 40 йиллиги” массивлари, Мухтор Ашрафий кўчалари ва Миробод тумани Фитрат, Янги Замон, Иноқобод, Файзобод, Эски Отчопар, Оқбилол кўчаларида электр таъминотида узилиш кузатилди.
Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари 1,5 соатда якунланган ва электр таъминоти қайта тикланган.
Энергетика вазирлиги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид

15:51
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

11:06
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

12:47 / 04.07.2025