Рашид Алимов: «Ўзбекистон ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»
Ўзбекистон нафақат ўтган йил, балки қарийб 4 йилдан буён ШҲТ 2018 йилда Циндао (Хитой)да ўтган саммитидан бошлаб йўналиш бериб келяпти. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академияси профессори, ШҲТ собиқ бош котиби Рашид Алимов маълум қилди.

Рашид Алимов
«Раислик қилувчи томон доим лидердир, у йўналишни белгилайди. Аммо Ўзбекистон нафақат ўтган йил, балки қарийб 4 йилдан буён ШҲТ 2018 йилда Циндао (Хитой) да ўтган саммитидан бошлаб йўналиш бериб келяпти. Мамлакат ташаббуси туфайли ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Гап миқдорда эмас, балки бу тадбирлар самарадорлигида», деди у.
Билдирилишича, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ШҲТ фаолияти асосий қисмини бойитган ва ташкилот фаолиятидаги бўшлиқларни тўлдирган қатор ташаббуслар билан чиқди.
«Хусусан, транспорт алоқаси билан боғлиқ масалаларни эслатиб ўтмоқчиман. Масалан, 2014 йилда Душанбеда автомобил ташишлари учун қулай шарт-шароитлари яратиш бўйича келишув қабул қилинган. Ўзбекистон темирйўл ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ташаббус билан чиққан, бу темирйўл тармоқлари ривожига таъсир кўрсатади», деди Рашид Алимов.
Унга кўра, бу, айниқса, ШҲТ мамлакатлари ташқи савдо айланмаси 7,5 трлн доллар, ички савдо айланмаси ушбу ҳажм атиги 10 фоизини ташкил этаётган бир шароитда аҳамиятли.
Маълум қилинишича, ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан 32 фоизга ошган.
«Марказий Осиё денгиз йўлларига чиқа олмайдиган давлатлари бу муваффақиятлардан айниқса манфаатдор. Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти ҳали ҳам жаҳон бозорларидан энг кўп узилган иқтисодиётлар қаторида қолмоқда. Ўзбекистон транспорт алоқасини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Улар минтақани денгиз ва океанларга «яқинлаштиришга» имкон беради», деди ШҲТ собиқ бош котиби.
Мавзуга оид

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

19:50 / 05.03.2025
Президент ШҲТ бош котиби билан Хитойдаги саммитга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

10:57 / 05.01.2025
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

21:21 / 17.10.2024