Бухородаги мактабда хонанинг шифти қулаб тушди
18 сентябр куни Бухоро шаҳридаги 2-мактабда синфхона шифтидаги пластик материал кўчиб тушди. Вилоят ХТБ ахборотига кўра, ҳеч кимга шикаст етмаган: воқеа тунда рўй бергани сабаб хонада ўқувчи ва ходимлар бўлмаган.

Фото: Daryo.uz
Бошқарма расмий хабарида мактаб биноси 1937 йилда пишган ғиштдан қурилгани ва у таъмирталаб аҳволга келиб қолгани қайд этилган. Бинонинг ёғоч тахтадан иборат эскирган шифтига пластик қоплама қачон ўрнатилганига аниқлик киритилмаган.
“Ўқувчилар айни пайтда хавфсиз бинода ўқишларини давом эттиришяпти.
Вилоятнинг қурилиш соҳасидаги мутахассислари томонидан бинода ўрганиш ва экспертиза ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасининг ОАВда тарқалган сурат бўйича берган изоҳида.
Мавзуга оид

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025