Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Кунига 1 тонна пахта терган аёл, қор остидаги теримчилар – пахта даласида ўтган 100 йилдан катта фотожамланма
20 аср бошларидан ўзбекларни пахта теришга оммавий сафарбар қилиш авж олган. Эркаклар, аёллар, қариялар, болалар – ҳамма пахта даласига ҳайдалган. Kun.uz «Кинофотофоно» ҳужжатлар архиви билан ҳамкорликда ўзбек халқининг пахта даласидаги 1 асрлик ҳаётидан янги суратларни тақдим қилади.
Пахтанинг энг охирги терими. Чоллар очилмаган кўсакни қўллари билан ёриб, ичидан пахта олишмоқда. Навоий. 1927 йил / Фото: ЎзАрхив.
“Заря” фермер хўжалигидаги эркаклар пахта термоқда. Яҳудийлар колхози “Заря”. 1929 / Фото: ЎзАрхив.“Ўртоқ” колхозидан пахтага чиққан ўсмир қиз. Фарғона вилояти.1930/ Фото: Ўзархив.Қор ёғгандан кейин далага чиққан эркаклар, қор остида қолган чаноқлардан пахта олишмоқда. Туркистон. 1931 / Фото: ЎзАрхив.Аёллар тўдалашиб, пахта мавсумининг охирида очилмай қолган кўсакларни ажратишяпти. Тошкент. 1931 / Фото: ЎзАрхив.“Горст” колхозида терилган пахтани қопларга солаётган теримчилар. Оржон. Хоразм. 1936 / Фото: ЎзАрхив.Куйбишев туманидан кунига 200 килограммгача пахта терувчи Ҳайдарова Шамсихон. Наманган. 1937 /Фото: ЎзАрхив.Избоскан туманидан Ф. Раҳматова Шакархон Мўминова. Ф. Раҳматова 1 мавсумда 22 минг килограмм, Шакархон Мўминова 1 кунда машинада 1 1 тоннагача пахта терган. Андижон. 1938 / Фото: ЎзАрхив.Ғўзапояларни йиғаётган аёл. 1938 /Фото: ЎзАрхив.“Юсупов” колхози терзимчилари Б. Юлдашева, К Жўраева ва О. Мадумаров. Тошкент вилояти. 1941 / Фото: ЎзАрхивЖиззах вилоятида пахта меъёрини 120 фоизга бажарган Сағди Жабборова. Жиззах. 1944 /Фото: ЎзАрхив.Турмуш ўртоғи фронтга кетган Рабахон Қодирова. Уйчи. Наманган. 1944 / Фото: ЎзАрхив.“Сталин” колхози теримчиси Ойзода Сафарова. Бухоро. 19457 фарзанднинг онаси Донохон Эгамова. Қўқон совхози Ўзбекистон ишлаб чиқариш бошқармаси пахта териш машинасининг илғор ҳайдовчиси. Фарғона. 1964 / Фото: ЎзАрхивРеспубликада машҳур механизатор М.Назарова, “Коммунизм” колхози пахта далаларига ишлов бермоқда. Нарпай. Самарқанд. 1964 /Фото: ЎзАрхив.Чапдан ўнгга: Х.Норалиева, М. Ҳамроқулова, Н. Рустамова ва Х. Носирова. Сирдарё. 1965 / Фото: ЎзАрхив.“1-Май” колхози ҳосилни йиғиб, пахта пунктига жўнатяпти. Бухоро. 1965 / Фото: ЎзАрхивМ.Маҳмудова Хива тумани “Беруний” колхози ҳайдовчиси, мавсумда 120 тонна пахта теришни режа қилган. Хоразм. 1972 /Фото: ЎзАрхив.Б.Раззоқов бир мавсумда 350 тонна пахта теришга қарор қилган Хива тумани “Беруний” колхознинг энг яхши ҳайдовчиларидан бири. Хоразм. 1972 /Фото: ЎзАрхив.Мавсумда 300 тоннадан пахта териш мажбуриятини олган Ғаниобод совхози илғор механизаторлари (чапдан ўнгга) Э.Акбаров, У.Жўраева, Қ.Зоҳидов, С.Фаттоева. Фарғона. 1980 /Фото: ЎзАрхив.“Охунбобоев” колхозида машинада пахта териш. Хоразм. 1980 /Фото: ЎзАрхив.Шеробод тумани илғор механизаторларидан бири Анорхол Шайманова. Сурхондарё. 1980 /Фото: ЎзАрхив.Пахта даласига атлас кўйлакда чиққан илғор теримчи Сония Мейлиева. Наманган. 1981 /Фото: ЎзАрхив.Абдулла Убайдуллаев — Хонқа туманидаги Охунбобоев қишлоғининг энг яхши механизатори. Кўп пахта тергани учун "Коммунистик меҳнат зарбдори" билан тақдирланган. Хоразм. 1982 /Фото: ЎзАрхив.Жалақудуқ туманидаги “Пахтакор” жамоа хўжалиги илғор механизатори А.Назаровни ҳамсаблари меҳнат ғалабаси билан табриклаб, унга пахтадан гулчамбар осишмоқда. Андижон. 1982 /Фото: ЎзАрхив.“Свердлов” колхозидан ишчиси Рамазон Русатмов рафиқаси Зайнаб Рустамов билан пахта даласида. Бухоро. 1982 /Фото: ЎзАрхив.Андижон. 1982 /Фото: ЎзАрхив.
Москва туманида “Октябр” фермер хўжалигининг илғор теримчилари опа-сингиллар Раъно (рулда) ва Фароғат Абдуллаевлар мотоциклда пахта теримига кетишмоқда.