Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар. Уруш суратлари
27 сентябр куни Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги «референдум»ларнинг дастлабки натижалари пайдо бўлди. Ташкилотчиларнинг эълон қилишича, бу регионларда яшовчи аҳолининг 87 фоиздан 99 фоизгача бўлган қисми «Россияга қўшилиш» тарафдори эканини билдирган. Россиянинг Грузия билан чегарадаги «Верхний Ларс» назорат ўтказиш пунктида мобил ҳарбий комиссариат пункти жойлаштирилган - 21 сентябрдан буён бу ерга минглаб россияликлар оқиб келмоқда. Шимолий Осетия маъмурияти Россиянинг бошқа ҳудудларидан бўлганларнинг мазкур ҳудудга кириши чекланишини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги сафарбарликдан бўйин товлаган россияликларни экстрадиция қилиш сўрови билан қўшни давлатлар расмийларига мурожаат қилиш режалаштирилмаётганини маълум қилди. Украина қуролли кучлари Оскол дарёсининг чап соҳилида жойлашган шаҳар типидаги Купянск-Узловой посёлкасини озод қилди. Бу Харкив областидаги энг йирик темирйўл кесишмаларидан бири.
Қуйида 27 сентябр, урушнинг 216-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкив областидаги кундалик ҳаёт

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

27 сентябрдан буён Харкив шаҳри аҳолисига давлатдан гуманитар ёрдам келиши тўхтаб қолган, ҳукумат асосий эътиборни яқинда озод қилинган ҳудудлар аҳолисини таъминлашга қаратган. Энди харкивликларга хайрия ташкилотлари ғамхўрлик қилмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Одесса областидаги кўнгиллилар Украина армияси учун машина ва печкалар тайёрламоқда
Одесса областида Днестровский лиман кўрфази бўйидаги Белгород—Днестровский шаҳрида кўнгиллилар гуруҳи Украина армияси эҳтиёжлари учун ҳарбий ва фуқаролик автомашиналарини таъмирлаш билан шуғулланмоқда, шунингдек, улар қишда фойдаланиш учун «буржуйка»лар (темир печка) ясамоқда.



«Референдумлар»
Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларида, шунингдек, ўзини ўзи республика деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»да Россияга қўшилиш бўйича «референдум»лар ўтказилди. Россиянинг ўзи назорат қилаётган ушбу ҳудудларда овозлар 100 фоиз санаб чиқилганидан кейин, «Россияга қўшилиш»ни гўёки Запорижжя областида – 93,11 фоиз, Херсонда – 87,05 фоиз, «ДХР»да – 99,23 фоиз, «ЛХР»да – 98,42 фоиз одам қўллаб-қувватлаган.

AP / Scanpix / LETA

AP / Scanpix / LETA
Россия чегараларидаги навбатлар
Сафарбарлик эълон қилингач, минглаб россияликлар зудлик билан мамлакатни тарк этишга киришди. Натижада Россиянинг қўшни мамлакатлар билан чегараларида кўп километрлик тирбандликлар юзага келди. Ўтган кунлар ичида қарийб 100 минг россиялик Қозоғистонга ўтган. Грузия билан чегарадаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида 27 сентябр куни 5,5 минг машина навбатда турганди, тирбандлик узунлиги 30 километргача етади. Сўнгги кунларда Россия ва Грузия чегарасини 10 минг киши кесиб ўтган.

Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Zurab Tsertsvadze / AP / Scanpix / LETA

Mirian Meladze / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

«КПП Теплое Шаган — Пешком» телеграм-канали

«КПП Теплое Шаган — Пешком» телеграм-канали

Byambasuren Byamba-Ochir / AFP / Scanpix / LETA
Сафарбарлик
Россияда 21 сентябр куни эълон қилинган сафарбарлик давом этмоқда. ОАВда тарқалган кўплаб хабарларга кўра, бу жараён жуда тартибсиз кечмоқда. Чақирув қоғозлари армияда хизмат қилмаган ва жанговар тажрибага эга бўлмаганларга ҳам юборилмоқда. Шунингдек, сафарбар этилганлар ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга жўнатишаётганидан шикоят қилишмоқда.

Алексей Кушниренко / ТАСС

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA

Юрий Смитюк / ТАСС
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024