Корея компанияси Тошкентда Smart city лойиҳасини амалга ошириши мумкин
Жанубий Корея компанияси раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимлигида қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Daewoo Construction Group компанияси раиси Жунг Вон Жу бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов билан учрашув ўтказди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Daewoo Construction Group делегациясини пойтахтда амалга оширилиши кўзда тутилаётган йирик лойиҳалардан бири билан таништирди. Пойтахт Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига тааллуқли бўлган ушбу лойиҳа турар жойлар, йирик савдо мажмуалари, саноат ҳудуди ва ижтимоий объектлар қурилишини ўз ичига олади.
Daewoo Construction Group раиси Жунг Вон Жу бугунги кунда компания томонидан АҚШ, Вьетнам ва Филиппинда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар – Smart city’лар борасида маълумот берди. Тошкент билан ҳам бу борада муҳим келишувга эришилса, ана шундай лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Жанубий Корея яна кўплаб компаниялари Ўзбекистонга кириб келиб, инвестиция киритишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

23:04 / 27.06.2025