Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинда камбэк кўрсатиб, Осиё кубогига йўлланма олди
Осиё кубоги U17 саралаши 3-тур ўйини доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея ўсмирлар жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Фото: Tribuna.uz
Тошкентдаги «Жар» стадионида J гуруҳи доирасидаги марказий баҳсда Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари кореялик тенгқурлари билан жанговар дуранг қайд этишга яқин эди, аммо захирадан майдонга тушган ҳимоячи Мамадалихон Олимов 88-дақиқада ғалаба голини киритиб, камбэк қайд этди – 3:2.
Шу тариқа, Ўзбекистон 2 ўйиндан кейин 6 очко билан ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди. Вакилларимиз дастлабки баҳсда Брунейни 14:0 ҳисобида мағлуб этишганди.
Осиё кубоги U17 саралаши.
Ўзбекистон U17 – Жанубий Корея U17 - 3:2
Ҳакам: Бижан Ҳайдари (Эрон)
Голлар: Бюнгхон 72 (ўз дарвозасига), Лазизбек Мирзаев 81, Мамадалихон Олимов 88 – Канг Мин Ву 26, Бюнгхон 77.
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Даниел Панфёров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 2.Мамадалихон Олимов, 4.Озодбек Сотволдиев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Зикриллохон Мухторов, 12.Асилбек Нўъмонов, 15.Даниил Нугуманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳруз Исматов.
Мавзуга оид

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

17:11 / 06.07.2025
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентни яна ҳибсга олишни сўрамоқда

15:09 / 06.07.2025
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

16:46 / 05.07.2025