Бухорода III «Нақшбандия» туризм фестивали ўтказилади
Малайзиядаги Жаҳон сўфийлар маркази раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz
Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида Жаҳон сўфийлар маркази раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Жаҳон сўфийлар маркази 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган нодавлат ташкилоти ҳисобланади.
Нақшбандия - сўфийлар тариқати бўлиб, унинг асосчиси, Бухорода яшаган, ислом ривожида муҳим ўрин тутган олимлардан бири - Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) номи билан аталади. Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва Хитой Нақшбандия таълимоти тарафдорлари асосий марказлари ҳисобланади. Дунёда бу таълимотнинг 60 миллиондан ортиқ издошлари бор. Малайзияда ушбу тариқат вакиллари сони 250 минг кишини ташкил қилади.
Жаҳон сўфийлар маркази (World Sufi Center) бош котиби Абдул Карим бин Саид Хадаид билан кечган мулоқотда Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятларини тарғиб қилиш, республикага малайзиялик зиёратчилар оқимини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбатдош Ўзбекистон ҳақли равишда дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этувчи маскан эканини, бироқ арзон нархларда мунтазам тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўқлиги мамлакатга келаётган сайёҳлар сони ўсишига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.
Музокаралар натижасида жорий йил ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда ўтказиладиган «Зиёрат туризми ҳафталиги»да иштирок этиш, 2023 йил бошида Бухоро шаҳрида III «Нақшбандия» туризм фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Термиз шаҳарларидаги зиёратгоҳларни кўриш учун Малайзиядан сайёҳларни жалб этиш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид

17:24 / 03.07.2025
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

20:42 / 19.06.2025
Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этди

16:10 / 18.06.2025