Умрага боришни истаган фуқаролар пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Андижон вилояти, Хўжаобод туманида Умра зиёратига боришни истаган фуқароларни алдаб, пулини ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди.
Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, Ф.А. Хўжаобод туманидан Умра мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқародан жами 1,4 миллиард сўм нақд пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирги вақтда Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:28 / 03.06.2025
Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир этилди

21:23 / 02.06.2025
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди

19:03 / 28.05.2025
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

22:14 / 27.05.2025