Ўзбекистон | 08:43 / 25.10.2022
2373
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти республикада қайд этилган никоҳлар сони бўйича етакчилик қилмоқда 

Сентябрь ойида республика бўйича 31 537 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг сентябрь ойида республика бўйича 31 537 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 211 тага камайган.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда – 3681 та никоҳ ҳолати.

Кейинги ўринлардан мос равишда 3650 та ҳамда 3511 та никоҳ ҳолати кузатилган Самарқанд вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Наманган вилояти – 3126 та; 
  • Андижон вилояти – 2889 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2683 та;
  • Тошкент вилояти – 2525 та;
  • Тошкент шаҳри – 2471 та;
  • Жиззах вилояти – 1562 та; 
  • Бухоро вилояти – 1371 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1207 та; 
  • Хоразм вилояти – 1061 та;
  • Навоий вилояти – 969 та; 
  • Сирдарё вилояти – 831 та.

Мавзуга оид