Ўзбекистон | 11:28 / 28.10.2022
5901
5 дақиқада ўқилади

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади

Фото: Kun.uz

“Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Низом президентнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб – қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига (тикувчилик, бичувчилик, тўқувчилик, каштачилик, дизайнер, сартарош, пазандачилик, тадбиркорлик ва бошқа) ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Жазони ижро этиш муассасаларини маъмурияти жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларни муаммоларини қуйидаги тартибда ўрганади:

  • жазо муддатини ўтаётган хотин-қизларни мурожаатларни таҳлил қилиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлайди;
  • жазо муддатини ўтаётган хотин-қизлар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлайди;
  • жазо муддатини ўтаётган хотин-қизларни мурожаатлар ҳамда сўровнома натижаларини таҳлил қилиш орқали аниқланган муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади;
  • жазони ижро этиш муассаса маъмурияти ваколатига кирмайдиган муаммоларини ҳал этиш мақсадида тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳал этиш чорасини кўради.

Пробация бўлинмалари ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳудудий бўлинмалари ходимлари пробация назоратидаги ҳамда жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизлар муаммоларини қуйидаги тартибда ўрганади:

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспектори ва пробация бўлинмалари инспектори биргаликда ёки алоҳида пробация назоратидаги хотин-қизлар ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, қандай фаолият билан шуғулланиш ҳамда ишга жойлашиш ва турмушга мослашиши учун ёрдамга эҳтиёжини ва бошқа муаммолари борлигини аниқлайди;
  • суҳбат жараёнида аниқланган муаммоларини ҳал этиш ҳамда ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чораларини кўради;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация бўлинмалари ваколатига кирмайдиган муаммоларини ҳал этиш мақсадида тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чорасини кўради.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, пробация назоратидаги ҳамда жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • хотин-қизларни келгусида жамиятга ижтимоий мослашувини кўзлаб, меҳнат бозоридаги конъюктурани ҳисобга олган ҳолда улар касб-ҳунарга эга бўлиш истакларини рўёбга чиқариш, касб-ҳунарга эга бўлишларига кўмаклашиш;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизлар жамиятга мослашувчанлигини ошириш;
  • хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали улар бандлигига кўмаклашиш;
  • иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларни келажакда касб-ҳунарни эгаллашида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • хотин-қизлар орасида ишсизлик даражаси камайтириш, аёллар тадбиркорлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш;
  • иш қидираётган ёки ишсиз деб эътироф этилган пробация назоратидаги ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда улар малакасини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
  • хотин-қизларни бандлигини таъминлаш орқали улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар олдини олиш;
  • пробация назоратидаги ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
  • хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилган ҳолда пробация назоратидаги хотин-қизлар ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизлар билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
  • пробация назоратидаги ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари профилактик ҳисобида турган ва улар маъмурий назоратидаги хотин-қизлар ижтимоий-психологик портретни тузиш орқали улар билан мақсадли ижтимоий мослаштиришга қаратилган ишларни ташкиллаштириш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти