Киевда шам ёруғидаги кафе, Харкивда ўлжа қилинган техникаларни созлаётган жангчилар. Уруш суратлари
Урушнинг 253-куни. Асосий маълумотлар
- Пайшанбага ўтар кечаси Россия Харкив ва Днепропетровск областларидаги аҳоли яшаш манзилларига ракета ва авиация зарбалари йўллади. Шунингдек камикадзе дронлар орқали бир неча ҳужум уюштиришга уриниш бўлган. Бу ҳужумлар оқибатида 82 ёшли аёл ҳалок бўлгани ва олти киши яралангани маълум. Хусусий турар жойлар, мактаб биноси ва ёнилғи қуйиш шохобчасида вайронгарчиликлар кузатилган. Днепропетровск областида энергетика ва сув инфратузилма объектлари шикастланган.
- Украина Бош штабига кўра, ўтган кунда Россия армияси 750 нафарга яқин киши, 20 танк, 27 зирҳли транспортёр, шунингдек 22 та артиллерия қурилмалари ва учта баравар ўт очиш реактив тизимларидан айрилган. Украина томонига кўра, россияликларнинг шахсий таркибдаги жами йўқотишлари 74 мингга етган.
- Навбатдаги асирлар алмашинуви доирасида Украинага 107 киши - 6 офицер, 101 нафар оддий аскар ва сержантлар қайтарилди. Озод этилганларнинг катта қисми - 74 киши - «Азовстал» мудофаасида қатнашган жангчилардир. Россия ҳам 107 асирни қайтарган, уларнинг катта қисми - 65 киши «ДХР» ва «ЛХР» фуқаролари.
- Херсон области маъмурияти биносидаги флагштокдан Россия байроғи йўқолиб қолди. Аввалига бу Херсондаги партизанлар иши экани тахмин қилинди. Аммо Украина жанубидаги мудофаа кучлари матбуот маркази раҳбари Наталя Гуменюкнинг айтишича, бу Россия томонидан қўйилган тузоқ бўлиши мумкин - Херсон областидаги аҳоли яшаш манзиллари ташлаб кетилгани ва бу ерларга кириш хавфсизлиги ҳақида нотўғри тасаввур уйғотиш учун.
- РФ мудофаа вазирлиги «Москва» крейсерида хизмат қилган яна 17 нафар денгизчи ўлимини расман тасдиқлади, бунгача идора фақат бир кишининг ўлимини расман тасдиқлаган, қолганлар бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганди.
- Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) инспекторлари Украинада «ифлос бомба» ишлаб чиқиш ёки бошқа эълон қилинмаган ядровий фаолият белгиларини топмади. Агентлик Россия расмийлари Украинани паст қувватли «ифлос бомба» яратишда айблаганидан сўнг, Украинадаги учта ядро иншоотини текширишга келганди.
- ОАВга берган изоҳида Россия банклари ассоциацияси вице-президенти Алексей Войлуков Украинанинг яқинда РФ таркибига қўшиб олинган тўрт ҳудуди (Қрим ҳисобга олинмаганда) молиявий таъминоти учун Россия яна қўшимча 900 млрд рубл босиб чиқаришига тўғри келишидан огоҳлантирди.
Қуйида 3 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донецк ўққа тутилиши

Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Михаил Терешченко / ТАСС
Миколайивлик спортчи ярадорлар ва оч қолган жониворларга меҳрибончилик қилмоқда
Пауэрлифтинг бўйича кўп карра жаҳон чемпиони Анна Куркурина Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин Миколайивда қолган. У кўнгилли сифатида эгасиз қолган ва шаҳардаги чиқиндихона ва қабристонларда тўпланадиган уй жониворларига егулик бериш билан шуғулланиб келади. «Уй жониворлари ҳовлида яшайдиганларидан фарқ қилади, агар уларни ташлаб қўйишса, нобуд бўлишади», — дейди Куркурина. Унинг уйида ҳам бир неча мушук ва итлар яшайди.




Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Ўлжа қилиб олинган техникаларни таъмирлаётган украин ҳарбийлари

Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Vasily Zhlobsky / EPA / Scanpix / LETA
Херсон областида озод этилган қишлоқ
Архангельское қишлоғи — октябр ойи ўрталарига келиб Херсон областида Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми давомида озод этилган 88 та аҳоли яшаш манзилларидан бири. Россия истилоси чоғида 63 ёшли маҳаллий фермер Анатолий Майстренко уч дўсти билан Ингулецнинг нариги соҳилига, Украина назоратида қолган ҳудудга сузиб ўтган, бу ҳудудда икки ярим минг киши яшаган. Унинг айтишича, бу ердагиларнинг энг ёши бир ойлик, энг каттаси эса 95 ёшда бўлган.

Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Купянскни тиклаш ишлари
Купянск — Харкив области шарқидаги шаҳар бўлиб, босқиннинг илк кунларидаёқ россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинганди. Кейин бу ерда россияпараст маъмурият жойлашди. Сентябр ойи ўрталарида Украина қуролли кучларининг кенг кўламли қарши ҳужуми давомида Украина шаҳар устидан назоратни қайтариб олди. Шундан буён Купянск доимий равишда Россия томонидан ўққа тутилмоқда.

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Киевда электрнинг режали ўчирилиши

Ed Ram / Getty Images

Andrew Kravchenko / AP / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Ed Ram / Getty Images

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

16:46 / 24.06.2025
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский

15:03 / 24.06.2025
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06 / 24.06.2025
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

10:02 / 24.06.2025