Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга ҳарбий дронлар етказиб берилгани фактини илк бор тан олди. Аммо у дронлар урушдан олдин ва катта бўлмаган миқдорда етказиб берилганини айтди. Украина президенти буни ёлғон деб атади ва украин ҳарбийлари кунига ўртача ўнта эронликлар дронини уриб тушираётганини маълум қилди. Бунга қадар Москва ҳам, Теҳрон ҳам август ойида ҳарбий ҳаракатлар майдонида пайдо бўлган дронлар Эрондан Россияга етказиб берилаётганини расман инкор этаётганди.
Россия Херсон яқинида Днепр дарёсидан сузиб ўтиш воситаларини портлатиб юборган. Бу эса дарёда катта ҳажмда ёнилғи-мой моддалари йиғилишига олиб келган, Херсон области ҳарбий маъмурияти бу экологик фалокат таҳдидини юзага келтирганини айтмоқда.
Евгений Пригожин «Кепка Пригожина» телеграм-канали гўёки ўзига тегишли эмаслигини айтди - бу канал шу вақтгача унинг матбуот хизмати орқали ОАВ саволларига жавоб қайтариб келарди. Шундан сўнг унинг матбуот хизмати бўлган «Конкорд» гуруҳи телеграмда очилган янги канал унинг расмий саҳифаси эканини билдирди.
Херсон санъат музейидан маълум қилишларича, Россия томонидан тайинланган маъмурият эвакуация баҳонасида экспонатларни Қримга олиб кетган.
Россияликларнинг июл-сентябр ойларида постсовет ҳудудидаги мамлакатларга ташрифи бўйича сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.
Аннексия қилинган Мелитополда етти йил муқаддам бузиб ташланган Ленин ҳайкали тикланди.
Қуйида 5 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Пензен областидан Донецк областидаги россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган Ясиноватая шаҳрига юборилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур буюмлар. Булар Кузнецк шаҳри аҳолиси томонидан тўпланган.
Михаил Терешченко / ТАССПензен областидан фронтдаги ҳарбийлар учун юборилган ёрдамни ташиётган ҳарбий хизматчи
Михаил Терешченко / ТАССЮк машинасидан россиялик ҳарбийлар учун юборилган озиқ-овқат ва буюмларни тушириш жараёни
Михаил Терешченко / ТАССКузнецкдан Ясиноватаяга етказилган асал
Михаил Терешченко / ТАСС
Херсон областида фронт чизиғи яқинидаги қишлоқ
Херсон областидаги уйлардан бирига зарба келиб тушиши оқибатида ҳовлида снаряддан ҳосил бўлган ўра. Сўнгги ҳафталарда Россия артиллерияси украинларнинг Херсон областидаги юришини тўхтатди (ёки камида секинлаштирди).
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETAХерсон областида вайрон бўлган автомобил кўприги
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETAХерсон областида яшовчи Надежда ва Наталья ўтин арраламоқда
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETAХерсон областида яшовчи Виктор ва Ольга ўз уйида
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETAХерсон областидаги посёлкалардан бирида дераза синиқлари ва бошқа вайронгарчилик излари кўриниб турган мактаб синфхонаси
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
«XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги жирафа вольери. Уруш даврида ва айниқса совуқ кунлар келиши билан ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар сони ҳатто пандемия давридагидан ҳам паст даражага тушиб кетган, шу туфайли ҳайвонот боғлари эгалари жониворларни сақлаб туриш учун хайрия маблағларидан умид қилишмоқда. Фото: Ed Ram / Getty ImagesКиев области Демидов қишлоғидаги «XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги туялар (бактрианлар - Бақтриядан олинган). Марказий Осиё иқлимида яшашга мослашган бўлса-да, бу туялар минус даражали ҳароратга ҳам яхши дош беради.
Ed Ram / Getty Images«XII Месяцев» ҳайвонот боғида итлар учун вольер
Ed Ram / Getty ImagesКиев области Демидов қишлоғидаги «XII Месяцев» ҳайвонот боғидаги фламинголар. Фламинголар оиласига олтита тур киради, аммо уларнинг барчаси субтропик ва тропик иқлимда яшайди — бу турлар Ўрта Ер денгизи соҳилларидан шимолда тарқалмаган. Совуқ қишдан омон чиқиши учун қушларга иссиқлик талаб этилади.
Ed Ram / Getty Images«XII Месяцев» ҳайвонот боғи ходими жониворларга иссиқликни таъминлаши кўзда тутилган янги иситиш тизимини текширмоқда. Унинг ишлаши учун ҳам электр талаб этилади ва режали ўчиришлар фонида ҳайвонот боғи генераторларга таянади.
Ed Ram / Getty Images
Сув остида қолган Демидов
Киев области Демидов қишлоғи атрофида сув остида қолган ҳудудлар. Демидовда 2022 йил мартидан буён сув сатҳи юқорилигича қолмоқда, ўшанда россияликлар босқинини тўхтатиш учун Ирпин дарёси тўғони дарё суви Киев сув омборига қуйилиш жойида бузиб ташланганди
Ed Ram / Getty ImagesДемидовдаги томорқада тўпланган ўтин. Октябр ойидан Россия Украина энергия тизимини яксон қилиш кампаниясини бошлади, бу эса энергия таъминоти ва иситиш тизимини хавф остида қолдирган. Киев областида режали ўчиришлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг катта қисми ўтин ёқиладиган печкалар орқали уйини иситишига тўғри келмоқда. Фото: Ed Ram / Getty ImagesКиев области Демидов қишлоғида Ирпин дарёсида балиқ овлаётган киши. Қишлоқнинг бир қисми 2022 йил мартидан буён сув остида қолмоқда
Ed Ram / Getty ImagesДемидовда сув остида қолган майдон. Ирпин дарёсидаги тўғон бузиб ташланиши оқибатида қишлоқ ва унинг атрофида ботқоқлик юзага келган, бу эса Россия армиясининг Киевга юришини тўхтатиб қолганди. Бу орқали Украина пойтахти мудофаасини тайёрлаш учун вақтдан ютилган.
Ed Ram / Getty Images