Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Херсондаги Хорижий легион жангчилари ва Запорижжяга зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Украина ҳукумати россияликларнинг Одесса, Днепр ва Харкив областларидаги инфратузилма объектларига навбатдаги ракета зарбалари ҳақида хабар берди. «Нафтогаз Украина» мамлакат шарқида газ қазиб олиш объектлари вайрон бўлгани ва шикастланганини маълум қилди. Днепрда отишмалар оқибатида 23 киши жабрланган, турар жой биноси шикастланган. Запорижжя области Вольнянск шаҳрида ракета зарбасидан етти киши ҳалок бўлди. Ҳаагадаги суд россиялик Игор Гиркин ва Сергей Дубинский, шунингдек украиналик Леонид Харченкони 2014 йилда Донбассдаги «боинг» ҳалокати иши бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Брянск областида икки киши автомобилда кетаётиб, Украина билан чегара яқинида минага тушиб портлаб кетди, уларнинг бири ҳалок бўлган. Украина ИИВ раҳбари ўринбосари Денис Монастирский Херсон областида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган 63 киши жасади аниқланганини маълум қилди. Донецк, Миколайив, Харкив ва Херсон областларининг озод этилган ҳудудларида Украина полицияси истило вақти ҳалок бўлган мингга яқин тинч аҳоли вакиллари жасадларини аниқлаган.
Қуйида 17 ноябр, урушнинг 267-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Украина Хорижий легиони Херсондаги олдинги чизиқда
Днепрнинг ўнг соҳилидаги Херсонда украинлар позициясидаги мерган. Украина Хорижий легиони 2022 йил февралида Володимир Зеленский буйруғи билан Украина қуролли кучлари ҳудудий мудофаа қисмлари доирасида тузилганди. Урушнинг илк кунларида легион сафига дунёнинг 52 мамлакатидан 20 мингга яқин киши ёзилди.
Chris McGrath / Getty ImagesХерсондаги Хорижий легион жангчилари россияликларнинг Днепрнинг чап соҳилидаги позицияларини ўққа тутишга тайёрланмоқда. Легион сафида АҚШ, Буюк Британия, Полша, Болтиқбўйи давлатлари, Канада, Норвегия, Финландия ва Даниядан келганлар кўпчиликни ташкил этади. Легион Россия ва Беларус фуқароларини қабул қилмайди, Украина қуролли кучларига кўра, россияликлардан мурожаат жуда кўп.
Chris McGrath / Getty ImagesХорижий легион жангчиси Херсон областида россияликлар позициясини ўққа тутмоқда
Chris McGrath / Getty ImagesХорижий легион жангчилари чироқ ёруғида қаҳва пиширмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Запорижжя областида зарба оқибатлари
Украин полициячилари РФ қўшинлари томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида жабрланганларни қидирмоқда. 17 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Запорижжя областининг област марказидан 30 километр шимоли-шарқида жойлашган ва Украина армияси назоратидаги Вольнянск шаҳрига зарбалар йўллади. Ракета турар жой биносига тушиб, уни тўлиқ вайрон қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлган. Фото: Reuters / Scanpix / LETAПолициячилар россияликлар ракета зарбасидан вайрон бўлган уй харобаларидан топилган жасадларни кўздан кечирмоқда.
Reuters / Scanpix / LETAҚутқарувчилар россияликлар ракетаси келиб тушган жойда ишламоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областида украинлар ҳоспитали
Ҳарбий шифокор украиналик ҳарбий ярасини боғламоқда. Донецк областида фаол жанглар давом этмоқда. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, 17 ноябр тонгида Россия Часив Ярни ўққа тутган — украинлар назоратидаги бу шаҳар Донецкдан 60 километр шимолда жойлашган. Уч киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, Россия қўшини Бахмут ва Вугледарга зарбалар беришни давом эттирмоқда.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Тиббиёт ходимлари Украина қуролли кучларининг ярадор жангчисига тез тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Херсоннинг вайрон бўлган аэропорти
Чорнобайивка қишлоғидаги «Херсон» халқаро аэропорти биноси, унинг ҳудудида Россия қўшинининг кўплаб ҳарбий техникалари қолган. РФ армияси учун Чорнобайивканинг эгалланиши урушнинг илк кунларида стратегик аҳамиятга эга эди — аэропорт россиялик ҳарбийлар томонидан 27 феврал куни эгалланди. Шундан буён Украина қуролли кучлари мунтазам равишда ва муваффақият билан россияликларнинг Чорнобайивкадаги позицияларини ўққа тутди. Президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович маълумотига кўра, 10 июлгача украин қўшини бу ҳудудга 26 бор ҳужум уюштирган. 11 ноябр куни Украина қуролли кучлари Чорнобайивкани озод этишди,
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressАэропорт деворида Украина қуролли кучлари бош қўмондони, генерал Валерий Залужний тасвири
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressАэропортда россияликларнинг ташлаб кетилган мудофаа истеҳкоми
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressЧорнобайивка аэропорти ҳудудидаги ҳарбий самолётлар
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press